АсосийJamiyat

Абдулазиз Камилов Британия ТИВ раҳбарининг парламeнтдаги ўринбосари билан учрашди

2014-йилнинг 5-сентябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Ньюпорт шаҳридаги (Уэльс) НАТО Саммитининг Афғонистон масаласи бўйича махсус йиғилишда иштирок этиб, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик ишлари бўйича вазирининг парламентдаги ўринбосари Тобиас Эллвуд билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Суҳбат давомида Ўзбекистон-Британия кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама этилди, ўзаро ҳамкорликнинг турли соҳаларида илгари эришилган икки томонлама келишувларнинг бажарилиш жараёни кўриб чиқилди”,-дейилади хабарда.

Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга алоҳида муаммолар юзасидан фикр алмашди.

    Бошқа янгиликлар