Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг "Маликам, энди қара" қўшиғига режиссёр Санжар Маткаримов ва тасвирчи Наримон Султонхўжаев томонидан 3 кун давомида клип суратга олинди.

Клип сюжети ҳам романтик, ҳам махзун. Бош ролларда актриса Асал Шодиева ва Суғдиёна Азимовани кўришингиз мумкин. Клипнинг алоҳида жиҳати шундаки, бош қаҳрамон йигит ролини Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг ўзи ижро этган. Хонандани ҳали сира бундай ролда кўрмагансиз. Клип премьераси сентябрь ойида бўлиб ўтади.





