АсосийShou-biznes

1 сентябр куни “Сеул парки”нинг очилиши бўлиб ўтади

Мустаққиллик куни пойтахтимизнинг Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида “Сеул парки”нинг очилиши бўлиб ўтади.

Сеул шаҳар хокими Пак Вон Сун Сеул фуқаролари номидан Ўзбекистон Республикаси хукуматига “Сеул парки”ни барпо этишда берган кўмаклари учун миннатдорчилик билдирди ва 1 сентябр куни ушбу истироҳат боғининг очилишига барча ўзбекистон аҳолисини таклиф қилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

“Сеул парки” нинг қурилиш ишлари Жанубий Корея ҳукумати томонидан молиялаштирилган. Ушбу истироҳат боғини барпо этишдан мақсад, Жанубий Корея маданияти, санъати, урф-одатлари, миллий ўзига ҳосликларини намоён этиш ва Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган. 

    Бошқа янгиликлар