“РИА Рейтинг” рейтинг агентлиги МДҲ давлатлари доирасида банклар борасида тадқиқот ўтказди.
Тадқиқотда МДҲ давлатларининг 200 дан ортиқ банкларининг рейтинги тузилди. Натижаларга кўра, МДҲнинг 1300 банки ичидаги 200 та энг яхши банклар рейтинги ичида Озарбайжон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистон каби 9 мамлакатнинг банклари киритилди. Бу хақда Podrobno.uz хабар беради.
Ўзбекистон асосан банклар сонининг кўпаяётгани билан рейтингнинг 100-200 гача бўлган поғоналаридан жой олди. Ўтган йиллар давомида МДХ давлатларининг энг яхши банклари рейтингида фақат биргина Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ўрин олган бўлса, бу йилги рейтингда Ўзбекистоннинг 7 банки ушбу рейтингдан жой олди.





