Хитойнинг Хунань провинциясида жами 9 нафар йўловчи бўлган микроавтобус 100 метр пастликдаги дарага қулаб тушди, деб ёзади news.tut.by нашри.
Йўловчиларнинг 8 нафари катталар ва бир нафари 2 ёшли болакай бўлган.
Мўъжиза туфайли ушбу болакайга зарар етмаган ва унинг ҳаёти ҳавф остида эмас. Микроавтобуснинг нима сабабдан дарага қулагани аниқлаштирилмоқда.





