2014-йил 26-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси, жорий йилнинг июль ойидан буён Тошкендаги дипломатик корпус дуайени Рамдан Мекдудни қабул қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар Ўзбекистон-Жазоир ҳамкорлигининг икки томонлама форматдаги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини, кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ўзаро муносабатларни муҳокама этдилар.
Суҳбатдошлар баъзи халқаро ва минтақавий масалалар бўйича фикр алмашдилар. Элчи илтимосига биноан, дипломатик корпус дуайени фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.





