Голливуддаги қатор роллари билан одамлар қалбидан жой олган британиялик актёр, режиссёр, Ричард Аттенборо 90 ёшида вафот этди. Бу ҳақда mk.ru нашри хабар беради.
Аттенборо қариялар уйида рафиқаси Шейла Сим билан билан бирга яшарди. 2008 йил кутилмаганда зинадан йиқилгач, у ҳаракатлана олмайдиган бўлиб қолди ва ногиронлар аравачасига ўтиришга мажбур бўлди.
Ричард Аттенборо 1923 йилнинг 29 августида таваллуд топган. Бир ҳафтадан сўнг у 91 ёшни қарши олиши керак эди.
“Оскар”, “Олтин глобус” мукофотлари совриндори Ричард Аттенборо 60 йил давомидаги ижодий фаолияти даврида бир неча ўнлаб фильмларда рол ижро этган.





