Колумбиядаги президентлик сайловларида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Хуан Мануэль Сантос ғалаба қозонди. Бу ҳақда “ИТАР-ТАСС” хабар бермоқда.
15 июнда ўтказилган сайловнинг иккинчи турида Сантос 50,91 фоиз овоз тўплади. Унинг рақиби Оскар Иван Сулуага 45 фоиз овоз тўплади.
25 майда ўтказилган президентлик сайловларининг биринчи турида номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ортиқ овоз тўплай олмаган.





