«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг расмий сайтида келтирилган хабарга кўра, жорий йилнинг 15 июнидан бошлаб шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўл кира ҳақи оширилди.
Хабарда келтирилишича, йўл хақи қийматлари ёқилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлари ва ашёлар сарф-харажатлари кўпайганлиги сабабли қуйидагича белгиланган:
- Шаҳар ичи автобус, трамвай ва метрополитенда – 1000 сўм;
- Шаҳар атрофи автобус йўналишларининг шаҳар ҳудудида – 1000 сўм;
- Шаҳардан ташқарида тарификация бўйича;
Ойлик чипталари нархлари эса қуйидагича белгиланди:
- - (автобус ва трамвай йўналиши учун) - 100 000 сўм;
AV - (транспортнинг бир турида (автобус) учун) - 80 000 сўм;
O' - (мактаб (лицей) ўқувчилари учун - 50 000 сўм;
Т - (коллеж ва олий ўқув юрти талабалари учун - 50 000 сўм;
N - (пенсионер ва ногиронлар учун) - 50 000 сўм.





