Кеча Пхёнчхандаги Паралимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросимда Пхёнчхан Паралимпия шаҳарчаси мэри, Сеул ногиронлар спорт ассоциацияси вице-президенти Парк Ён Соога Ўзбекистон делегацияси томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, XII Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бугун, 9 март куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00)да бошланади.
Унда тоғ чанғиси бўйича баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган ягона спортчимиз Ёқутхон Холбекова делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради.






