АсосийJamiyat

Сергелида хонадон эшиги олдидан янги туғилган чақалоқ топилди

'Сергелида хонадон эшиги олдидан янги туғилган чақалоқ топилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида хонадон эшиги олдига ташлаб кетилган чақалоқ топилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

ИИБга жорий йилнинг 5 март куни фуқаро Н.С соат 20.25 ларда Сергели тумани 4-даҳа 6-уй 6-хонадон эшиги тагидан янги туғилган соғлом қиз бола чақалоқ ташлаб кетилгани ҳақида хабар берди.

Чақалоқ шифохонага ётқизилди ва унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилди. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар