АсосийJamiyat

Тошкент ИИББда терговчи ва суриштирувчиларга «махсус сумкалар» берилди

'Тошкент ИИББда терговчи ва суриштирувчиларга «махсус сумкалар» берилди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган терговчи ҳамда суриштирувчиларга ҳодиса жойида теров ҳаракатлари ўтказишга мўлжалланган, ичида зарурий буюм ва анжомлар жамланган махсус “Тергов сумкаси” тарқатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, махсус “Тергов сумкаси” терговчи ва суриштирувчиларга ҳодиса жойида сифатли ашёвий далилларни, изларни, эксперт текшируви учун намуналарни аниқлаш ҳамда олиш, схемалар, чизмалар тузишда, олинган ашёларни расмийлаштиришда, фото ва видеосуратга туширишда, ҳар қандай об-ҳаво шароитларида ҳам процессуал ҳаракатларини бекаму кўст амалга оширишга ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар