АсосийSport

Маҳмуд Мурадовнинг жанги Ўзбекистонда тўғридан-тўғри намойиш этилади

'Маҳмуд Мурадовнинг жанги Ўзбекистонда тўғридан-тўғри намойиш этилади'ning rasmi

Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Мурадов эртага ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Чехияда ўтказиладиган жангда спортчимизга бразилиялик Эдвалдо де Оливера рақиблик қилади.

Қувонарлиси, ўзбекистонлик мухлисларда мазкур жангни тўғридан-тўғри томоша қилиш имконияти мавжуд. Спортчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, тўқнашув "Севимли" телеканали орқали трансляция қилинади, деб ёзади "Оламспорт" нашри.

Жанг эртага, 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси соат 1:15да бошланади.

    Бошқа янгиликлар