АсосийDunyo

АҚШ ҳарбий базасида хатни очган 11 киши жабрланди

'АҚШ ҳарбий базасида хатни очган 11 киши жабрланди 'ning rasmi

АҚШнинг Вашингтон шаҳридан бироз узоқликда жйолашган ҳарбий базада конвертдаги хатни очган 11 киши жабрланди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа Арлингтон округида рўй берди. Уч нафар ҳарбий қўл ва юз терисининг қичишишидан, бир киши бурнидан қон келаётганидан шикоят қилган. Конвертни очган ва ушлаганларнинг барчаси касалхонага ётқизилди.

ФҚР билан ҳамкорликда тергов ишлари олиб борилмоқда. Воқеа юз берган бинодаги барча ходимлар эвакуация қилинди. Айни пайтда ҳарбий базада кундалик вазифалар бажарилмоқда, иш йўлга қўйилди.

    Бошқа янгиликлар