АсосийShou-biznes

Майкл Жексоннинг вафотидан кейинги иккинчи альбоми сотувга чиқди

Майкл Жексоннинг оммага тақдим этилмаган қўшиқлари жой олган "Xscape" номли янги альбоми сотувга чиқди. Бу ҳақда Вести.ру нашри хабар бермоқда.   

Ушбу альбом Майкл Жексоннинг ўлимидан сўнг тақдим этилган иккинчи альбоми бўлди.  Альбомдаги қўшиқлар 80-90 йилларда ёзилган, бироқ оммага тақдим этилмаган.  
Поп мусиқа қироли қора қоғоз деб ҳисоблаган мазкур қўшиқларга бугунги хонандалар ҳавас қилса арзийди,-деб ёзади нашр. 

Маълум бўлишича, Майкл альбом устида иш олиб бораётган пайтда кўпгина қўшиқлар яратган. Бироқ турли сабабларга кўра, улар қўшиқчининг альбомларига киритилмаган. Шунингдек, у айрим ижро этган қўшиқларни овоз режиссёрларига ўчириб ташлашни буюрган. Бироқ қўшиқлар сақлаб қолинган. Альбом устида машҳур продюсерлар Тимбалэнд ҳамда Родни Жеркинс ишлади.

Эслатиб ўтамиз, Майкл Жексон 2009 йилнинг 25 июнида 50 ёшида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар