АсосийShou-biznes

Умидахон қайси хонанданинг қўшиқларини куйлашни истайди?

'Умидахон қайси хонанданинг қўшиқларини куйлашни истайди?'ning rasmi

Хонанда Умидахон сайтимизнинг блиц саволларига жавоб берди.

Умидахон йиғлоқими?

— Йўқ, баъзан кўз ёш қилишим мумкин, бирор фильмдан таъсирлансанми, мисол учун.

— Балки урушқоқдир?

— Умуман! Лекин қорним оч бўлса, асабийлашишим мумкин.

— Катта миқдорда пул йўқотганмисиз ҳеч?

— Йўқ!

Қайси санъаткорнинг қўшиғини қайта ижро қилган бўлардингиз агар шундай имконият берилса?

— Шохруххоннинг барча қўшиқларини куйлаган бўлардим.

Охирги марта қачон метрога тушдингиз?

— Ўтган йили қишда эди адашмасам, дўстларимиз билан метрога тушиб, у станциядан бунисига «катейса» қилдик.

— Таниб қолишмадими?

— Йўқ, ёпинчиқ қалполи куртка кийиб олгандим, ҳеч ким танимади.

    Бошқа янгиликлар