АсосийJamiyat

Эндиликда 20 минг нусхадаги шеърий китобнинг муаллифига ҳар бир сатр учун 8 минг 610 сўмдан қалам ҳақи тўланади

'Эндиликда 20 минг нусхадаги шеърий китобнинг муаллифига ҳар бир сатр учун 8 минг 610 сўмдан қалам ҳақи тўланади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги “Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини рағбатлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ китоб муаллифларига қалам ҳақи 80 фоизга ошди.

Айниқса, болаларга мўлжалланган асарлар учун қалам ҳақи 2,5 баробарга кўтарилган.

Илгари бадиий асарлар учун 5 коэффициент кўрсаткичида муаллифларга қалам ҳақи нашриётлар томонидан берилган бўлса, эндиликда коэффициент кўрсаткичи саккизга оширилди.

Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлигининг иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва молиялаштириш бошқармаси бошлиғи Жамшид Миркомилов маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Интеллектуал мулк агентлиги, етакчи нашриётлар бош муҳаррирлари, иқтисодчилар, нашриёт ишлари ҳисоб-китобини юритувчи мутахассислар, шоирлар, ёзувчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида “Ижодкорлар меҳнати қадр топмоқда” мавзусидаги Республика семинари бўлиб ўтмоқда.

    Бошқа янгиликлар