Бугун пойтахтимизда “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори” мавзуида халқаро медиа-форумининг иккинчи куни ўз ишини давом эттирмоқда
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, ЮНЕСКО ҳамда Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг (Германия) мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро анжуманда сенаторлар, депутатлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, дунёдаги етакчи музей, кутубхона, илмий институтлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ва экспертлар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломалар инсоният тамаддунига улкан ҳисса қўшгани тарихдан маълум. Улар яратган нодир асарлар бугун ҳам маънавий ҳаётимизнинг асоси, фундаментал тадқиқотлар ва илмий изланишлар учун манба бўлиб хизмат қилмоқда. Медиа-форумнинг очилишида Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, маданият вазири ўринбосари К.Оқилова, Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти Б.Абдуҳалимов, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Д.Бадарч мамлакатимизда тарихий-маданий меросни ҳар томонлама чуқур ўрганишга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан буюк алломаларимизнинг илмий-маънавий меросини асраб-авайлаш ва чуқур ўрганиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24 майдаги “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбиЎзбекистоннинг бой маданий меросига оид ноёб манбалар дунёдаги кўплаб музейлар, илмий-тадқиқот институтлари, галереялар ва архив фондларида сақланмоқда. Уларни излаб топиш ва халқимизга етказиш мақсадида “Ўзбекистон маданий мероси” медиа-лойиҳаси доирасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Халқаро форум доирасида лойиҳанинг “Шарқ ёзма ёдгорликлари дурдоналари” номли янги туркуми тақдимоти ўтказилди.
Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институти ва Франция миллий кутубхонасида сақланаётган “Катта Лангар Қуръони”, “Меърожнома”, “Темур тузуклари”, “Девони Ҳусайн Бойқаро”, “Равзатус-Сафо” (Поклик боғи) қўлёзмаларининг факсимиле нусхалари Ўзбекистонга топширилиши тадбирнинг муҳим воқеаси бўлди. Ушбу нусхалар қўлёзмаларнинг аслига жуда яқин, олтин қопламали қоғозда битилган. рлари тўғрисида”ги қарори дастуриламал бўлмоқда.
Тадбирда ушбу тўпламлар 49 мамлакатдан келган 136 музей ва кутубхона вакилларига топширилди.






