АсосийJamiyat

ХАЛҚАРО МЕДИА-ФОРУМДА 5 ТА ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ

'ХАЛҚАРО МЕДИА-ФОРУМДА 5 ТА ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ'ning rasmi

Бугун ЎЭОАВМАнинг “Media hall”ида “Ўзбекистон маданий мероси” лойиҳаси доирасида “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси – маърифатли келажак пойдевори”мавзусида Халқаро медиа-форум ўз ишини бошлади.

Халқаро медиа-форумда “Катта Лангар Қуръони”, “Девони Ҳусайни”, “Поклик боғи”, “Темур тузуклари” “Меҳрожнома” номли қўлёзмалари нусхалари Ўзбекистон ҳукуматига тантанали равишда топширилди.

“Катта Лангар Қуръони” қўлёзмаси Қуръони Каримнинг бизгача етиб келган энг қадимий ва бебаҳо нусхаларидан саналади. Қўлёзма VIII аср охирларида пергаментга куфий-ҳижозий хатида битилган. Нева дарёсининг соҳилида, Россия фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалари институтида ана шу муқаддас китобнинг бизга етиб келган энг катта қисми – 81 саҳифаси сақланади. Бутун дунёга машҳур Усмон Қуръонининг нодир нусхаларидан бири саналган бу қўлёзма РАФ Шарқ қўлёзмалари институтига Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани Катта Лангар қишлоғидан бориб қолган. Бу китобнинг яна 16 саҳифаси Ўзбекистонда – Катта Лангар қишлоғида, Тошкент ва Бухорода сақланади.

    Бошқа янгиликлар