Таом ва егуликларга энг кўп ишлатадиган маҳсулотимиз бу картошка! Ундан фойдаланаётганда эса айрим оддий қоидаларга амал қилсак, бас!
- Картошка қайнатаётганда сувга 2-3 бўлак саримсоқпиёз, пиёз ёки озгина шивит қўшсангиз, таъми янада ширин бўлади.
- Картошка тез пишиши учун сувга 1 ош қошиқ маргарин қўшинг.
- Агар эски картошкаларни қайнатмоқчи бўлсангиз, сувга сирка қўшиш фойдали.
- Янги картошкалар осон тозаланиши учун уларни совуқ сувда ювинг.
- Картошкаларни баланд оловда қовуриш уларнинг миқдорини камайтиради. Яхшиси, яхшилаб сувини силқитиб, бироз қуригач, ўртача оловда қовуринг. Шунда сабзавотлар қизариб пишади.
- Картошка бўтқасига қайноқ сут қўшиш лозим. Агар совуқ сут қўшсангиз, егулик ранги хиралашади.
- Картошкаларни арчгач, улардан тезда фойдаланинг. Бўлмаса, қорайиб қолади. Агар картошкаларни аввалдан тайёрлаб қўйишингиз керак бўлса, целлофан пакетга ўраб, ҳаво кирмаслиги учун оғзини маҳкамланг.
- Картошкаларни узоқ муддат сақламоқчи бўлсангиз, қопга олма мевасидан солиб қўйинг. Шунда сабзавот илдиз отиб кетмайди.






