Тошкент ҳайвонот боғига алмашинув асосида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳридаги ҳайвонот боғидан жониворлар олиб келинди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкент ҳайвонот боғи ўнлаб султон товуқлари, бир жуфт қўнғир айиқлар ва жайра билан тўлдирилди.
Ҳайвонот боғи матбуот хизматининг хабар қилишича, жониворлар айни вақтда янги шароитга мослаштирилмоқда.








