АсосийJamiyat

БУХОРО ШАҲРИДАГИ ПОЛИКЛИНИКАЛАР "ЭЛЕКТРОН ПОЛИКЛИНИКА" ТИЗИМИГА УЛАНДИ

'БУХОРО ШАҲРИДАГИ ПОЛИКЛИНИКАЛАР "ЭЛЕКТРОН ПОЛИКЛИНИКА" ТИЗИМИГА УЛАНДИ'ning rasmi

Бухоро вилоятидаги 11 та бирламчи тиббиёт муассасаси “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

Ушбу тизим «УЗМЕДИНФО» электрон соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш маркази томонидан ишлаб чиқилган. Унга Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бухоро шаҳридаги 10 та оилавий поликлиника уланган.

Эндиликда Бухоро шаҳридаги поликлиникаларда ҳам шифокор қабулига электрон ёзилиш мумкин. Бунда бемор ва шифокор вақти тежалади, иш самарадорлиги ортиб, режали фаолият ташкил этилади. Айниқса, ушбу қулайлик ёш болали оналар, ҳомиладор аёллар учун катта қулайлик яратади.

“Электрон поликлиника” тизимига уланган барча поликлиникалар замонавий ахборот технологиялари, техник ускуналар билан таъминланди. Поликлиника қабулхонаси ва шифокорлар хонасига янги компьютерлар етказиб берилди.

Айни вақтда ушбу тажрибани мамлакатимиздаги барча оилавий поликлиникаларга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар