АсосийSUG'DIYONA

БЕКАЛАР УЧУН 5 ТАВСИЯ

'БЕКАЛАР УЧУН 5 ТАВСИЯ 'ning rasmi

Картошкали гарнир учун

Тозаланган картошкаларни 10-15 дақиқага тузли иссиқ сувга солинг. Сўнг сочиқ устига ёйиб қуритинг-да, ёғда қовуринг. Бундай жараёндан сўнг картошканинг мазаси хуштаъм, ўзи қарсиллаган бўлади.

Балиқ гўшти

Балиқни қовуришдан аввал ярим-бир соатларга лимон, тухум ва туз солинган аралашмага солиб қўйсангиз, гўшти янада юмшоқ ва мазали бўлади.

Кекс хамири

Пишираётган кексингиз чиройли сарғиш рангда чиқиши учун тухум сариғига озгина туз солиб, музлатгичга қўйинг. Бу ишни пишириқ тайёрлашдан 1 соат олдин қилиш керак.

Пирогга майиз солсангиз...

Пишириқ хамирига майиз қўшсангиз, уни аввал иссиқ сувга ботиринг ёки ун билан аралаштириб, сўнг хамирга қўшинг. Шунда майизлар пишириқ тагига чўкиб қолмайди.

Тухум ўрнига…

Пишириқ устига суртиш учун тухум қолмаган бўлса, бу ишни қатиқ ёки оддий сув билан ҳам бажариш мумкин. Қатиқ ёки сувни пишириқ устига суртилганда пишгач, тухум каби қизғиш ранг беради.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.

Бошқа янгиликлар