АсосийDunyo

ДУНЁДАГИ ЭНГ ЭГИЛУВЧАН ИЛОН-АЁЛ (ФОТО)

'ДУНЁДАГИ ЭНГ ЭГИЛУВЧАН ИЛОН-АЁЛ  (ФОТО)'ning rasmi

Лейлани Франко ўзининг қайишқоқлиги билан ҳаммани лол қолдирмоқда. У ақлга сиғмайдирган трюкларни бажаради, масалан дастурхондаги чойнакни оёғи билан суза олади. У ёшлигидан Филиппиндаги Манила шаҳрида акробатика ва гимнастика билан шуғулланади.

2014 йилда у учта рекордини бажариб, Гиннес Рекордлар китобига киритилган. Чой дамлаётганда Лейлани чап оёғи билан қайноқ сувни, ўнг оёғи билан эса сутни солади.

Бир дақиқада у 25 марта оёғини танаси атрофида айлантиришга қодир. Ҳамма ҳаракатларни пошнаси баланд туфлиларда бажаради.

25 ёшли қиз Лондонга кўчиб ўтаганидан сўнг унга циркда, клубларда ишлаш учун, фестивалларда қатнашиши учун кўп таклифлар тушади.


Лейлани нафақат спортсмен, балки жуда чиройли қомат ва ҳуснга эга. Ҳозирги кунда у Вестминстер университетида таҳсил олмоқда.

Илон-аёл ўзини энг бахтли аёл деб ҳисоблайди. "Менинг ҳаётим орзуга ўхшайди", дейди қиз. У нафақат аренада, балки телевидениеда ҳам чиқишлар қилиб туради. Саёҳатни ҳам жуда ёқтиради.

    Бошқа янгиликлар