АсосийSUG'DIYONA

АСАБИЙЛИККА ҚАРШИ 8 МАҲСУЛОТ

'АСАБИЙЛИККА ҚАРШИ 8 МАҲСУЛОТ'ning rasmi
  • БАНАН – таркибида серотонин гормонини фаоллаштирувчи бирикма бўлиб, кайфият кўтарилишига ижобий таъсир этади.
  • АПЕЛЬСИН – нафақат меваси балки ёқимли ифорининг ўзиёқ кайфият кўтарилишига сабабдир. Қўрқув, бирор нимадан ҳавотирланиш ҳиссини туйсангиз, ярим бўлак апельсин ёки мандарин еб олинг.
  • БОДОМ – В6 витамининг кунлик миқдорини улашади. Шу билан бирга углеводларга ҳам бой. Углевод эса мия фаолиятини яхшилаб, нохуш ўйлардан ҳалос этади.
  • ҚИЗИЛ БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ (АЧЧИҒИ) – хомлигича истеъмол қилинганида эндорфин гормони ортади. Ушбу гормон ҳис-туйғуларни назорат қилиши ҳамда бошқариши мумкин.
  • ИСМАЛОҚ – магний моддасининг заҳираси бўлиблигина қолмай, организм учун тинчлантирувчи таъсирга ҳам эга. Исмалоқдан тайёрланган салат ёки егулик мушаклардаги зўриқишни ҳам бартараф этади.
  • ЛОВИЯ – бу маҳсулот кучли антидепрессив таъсирга эга. Айниқса, қизил ловия таркибида фолий кислотаси юқори. Фолий кислотаси камайиб кетса, киши билмас жиззакилик кузатилади. Меъёрни назорат қилиш учун вақти-вақти билан ловия истеъмол қилиш тавсия этилади.
  • СУВ – асабийлашаётганда ярим стакан сув ичиш ҳам фойда беради. Аҳамият берган бўлсангиз, асабилашаётганда оғиз қуруқлашиб, ташналик юзага келади. Бироқ сув деб, газли ичимликлар ёки қаҳвага ташланманг. Улар асаб тизиминиқўзғатиш хусусиятига эга.
  • МЕВА ҚОҚИСИ – ўрик, олма, киви, узум мевасидан тайёрланган қоқилар тўйимли бўлиши билан бирга, тинчлантирувчи таъсирга ҳам эга. Айниқса, бирор ҳодиса сабаб асабийликни енголмасангиз мева қоқисини эрмак қилиш айни муддао.


Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси

Бошқа янгиликлар