Американинг Southwest Airlines компаниясида экипажни илк бор фақатгина аёллар жамоаси бошқарди, дея хабар берди ABC News телекомпанияси.
Boeing-737 самолёти Сент-Луисадан Сан-Францискога учди. Лайнер бортида нечта йўловчи бўлганлиги номаълум. Хавфсиз парвозни олтита аёл бажарди — иккита пилот ва тўртта стюардесса.

Авиакомпания бир марталик бундай синовни ўтказди, келажакда "аёллар" парвозининг доимий бўлиши ҳали аниқ эмас.







