1. Ишни ҳамсуҳбатингизни мақташдан ва унинг яхши жиҳатларини самимий эътироф этишдан бошланг.
2. Ўзгаларнинг хатосини тўғридан-тўғри эмас, балки билвосита кўрсатинг.
3. Даставвал ўз камчилик, нуқсонларингиз ҳақида гапиринг, сўнг ҳамсуҳбатингизни танқид қилишга киришинг.
4. Ҳамсуҳбатингизга буйруқлар бериш ўрнига унга саволлар беринг.
5. Одамларга ўз обрў-эътиборларини сақлаб қолишга имкон беринг.
6. Одамларнинг жуда кичик бўлса ҳам муваффақиятини эътироф этинг, маъқулланг ҳамда ҳар бир ютуғини қайд этинг. Баҳолашда самимий ва мақтовда бағрикенг бўлинг.
7. Одамларга яхши обрў-эътиборга сазовор бўлишлари учун имкон яратинг, токи улар буни оқлашга ҳаракат қилишсин.
8. Рағбатлантиришга урининг. Шундай тасаввур уйғотингки, хатога йўл қўйган киши хатосини енгил тарзда тўғирласин.
9. Шунга эришингки, одамлар сиз тавсия этган ишларни бажарганларидан хурсанд бўлишсин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси.






