АсосийJamiyat

ТОШКЕНТДА "ПРОПИСКА"СИЗ ЯШАГАН 4200 ДАН ЗИЁД КИШИГА ЖАРИМА СОЛИНДИ

'ТОШКЕНТДА "ПРОПИСКА"СИЗ ЯШАГАН 4200 ДАН ЗИЁД КИШИГА ЖАРИМА СОЛИНДИ'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудида 2017 йил 30 июль кунидан “Тозалаш-Антитеррор” тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Тадбир давомида қўп қаватли уйлардаги 96864 та хонадон, якка тартибдаги 34380 та хонадон ва 5452 та корхона-ташкилотлар текшириб чиқилди. Мазкур текширув жараёнида жами 4479 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, шундан рўйхатдан ўтмасдан истиқомат қилаётган шахсларга нисбатан 4265 та, пропискаси бўлмаган шахсларга турган жойи бўйича яшашига йўл қўйганликлари учун жами 146 нафар хонадон эгаларига ва пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлиги учун жами 68 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

“Тозалаш-Антитеррор” тадбири даврида жами 56 нафар шахс тиббий муассасаларга жойлаштирилган бўлиб, улардан 21 нафари спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар, 14 нафари гиёҳвандлар ва 21 нафарини тажовузкор руҳий касалларни ташкил этди.

    Бошқа янгиликлар