АсосийJamiyat

​ҚАШҚАДАРЁДА 3-ҚАВАТ ОЙНАСИДАН ПАСТГА ТУШМОҚЧИ БЎЛГАН 4 ЁШЛИ БОЛА ҚУТҚАРИБ ҚОЛИНДИ

'​ҚАШҚАДАРЁДА 3-ҚАВАТ ОЙНАСИДАН ПАСТГА ТУШМОҚЧИ БЎЛГАН 4 ЁШЛИ БОЛА ҚУТҚАРИБ ҚОЛИНДИ'ning rasmi

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига боланинг кун давомида қаровсиз уйда ёлғиз қолиб кетганлиги сабаб бўлган.

2017 йилнинг 1 август куни кеч соат 21:00да Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор навбатчи гуруҳига келиб тушган маълумотга кўра, Қарши шаҳрида яшовчи 2013 йилда туғилган Ф.М. 3-қаватдаги уйнинг деразасини очиб ойнадан пастга тушмоқчи бўлаётганилиги тўғрисида қўшнилари томонидан хабар берилган.

Олинган тезкор хабар бўйича, масъул навбатчи гуруҳи зудлик билан соат 21:10да воқеа жойига етиб бориб, болани махсус тоғ анжомлари ёрдамида ҳеч қандай тан жароҳатсиз 5 қаватли уйнинг қўшни хонадони орқали 3-қаватга тушиб, Ф.М. хонадонининг очиқ ойнаси орқали пастга олиб тушиб қутқариб қолишди.

Қарши шаҳар ФВБ томонидан тезкор амалга оширилган қутқарув ишлари натижасида, содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисанинг олди олинди. Қаровсиз қолдирилган Ф.М боланинг ота-онаси билан боғланиб бўлмаганлиги туфайли соғ-саломат ИИБ ходимларига топширилди.

    Бошқа янгиликлар