АсосийJamiyat

​ПРЕЗИДЕНТ ҲАР БИР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИГА ТАНИҚЛИ САНЪАТ НАМОЯНДАЛАРИНИ РАҲБАР СИФАТИДА ТАЙИНЛАШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ

'​ПРЕЗИДЕНТ ҲАР БИР МУСИҚА ВА САНЪАТ МАКТАБИГА ТАНИҚЛИ САНЪАТ НАМОЯНДАЛАРИНИ РАҲБАР СИФАТИДА ТАЙИНЛАШНИ ТАКЛИФ ҚИЛДИ'ning rasmi

Президент куни кеча ижодкорлар билан ўтказган учрашувида йиғилганларга Республикадаги ҳар бир мусиқа ва санъат мактабига, ижодий марказларга таниқли адабиёт, санъат ва маданият намояндаларини бадиий раҳбар ёки директор сифатида тайинлаш, улар учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш таклифини илгари сурди.

“Мана, даврамизда Ғуломжон Ёқубов, Фаррух Зокиров, Ортиқ Отажонов, Юлдуз Усмонова, Маҳмуд Намозов, Зулайҳо Бойхонова, Озодбек Назарбеков, Ғафур ва Ғулом Эшжоновлар, Гулсанам Мамазоитова каби Халқ артистлари ўтирибди. Сизларнинг ҳар бирингиз биттадан санъат коллежи ёки мусиқа мактабига бориб раҳбарлик қилсангиз, мен ўйлайманки, бундан санъатимиз фақат ютган бўлар эди. Айни вақтда юзлаб шогирдлар етиштириб, ўзингизга ҳайкал қўйган бўлардингиз. Масалан, Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқовни ёш дикторлар мактабига раҳбар қилиб қўйсак, иқтидорли ёшларимиз у кишидан жуда кўп билим ва тажрибаларни ўрганган бўлар эди. Машҳур созандамиз Абдуҳошим Исмоиловнинг мақом ансамблига раҳбарлик қилиши албатта яхши. Лекин у кишининг ижодий салоҳиятидан ёшлар ҳам баҳраманд бўлса, нур устига нур бўларди. Мен мақом йўналишида янги коллеж ёки мусиқа мактаби очишни, унга Абдуҳошим Исмоиловни раҳбар қилиб тайинлашни таклиф қиламан.”

    Бошқа янгиликлар