Жорий йилнинг 6-13 август кунлари Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали малакали шифокорлари юртимизга ташриф буюришади. Мазкур ташриф “Sog`lom avlod uchun” фондининг 2014 йилдан бошлаб Корея Республикасининг Ewha Womans University госпитали билан ҳамкорлиги самараси ўлароқ ташкил этилмоқда.
Улар Андижон вилоятида 8-11 август кунлари вилоят кўптармоқли тиббиёт марказида Фарғона водийси (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари) аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишади ва хорижий профессорлар томонидан Андижон давлат тиббиёт институти талабалари ва магистрлари учун лекциялар ташкил этишади.
Шифокорлар гуруҳи 30 нафар профессор-нефролог, профессор-отоларинголог, профессор-ортопед, педиатр, гинеколог, ортопед, психолог, стоматолог, лаборант, фармацевт, тиббиёт ҳамширалари, лаборант-технолог, тиббиёт ходимларидан иборат.
Шунингдек Кореялик мутахассислар Андижон давлат тиббиёт институти фаолияти билан яқиндан танишишиб, тиббиёт соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш мақсадида ўзаро фикрлар алмашишади.
Тиббий кўрикдан ўтганларга хорижлик мутахассислар ўзлари билан олиб келган дори-дармон ва санитария-гигеина воситаларини беморларга бепул тарқатишади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, Ewha Womans University шифокорлари томонидан 2016 йилда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида истиқомат қилувчи жами 590 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишган.






