12.11.2013 09:39
Air India самолёти фавқулодда равишда Тошкент халқаро аэропортига қўнди
Газета.Uzнинг ҳинд нашрларига таяниб хабар беришича, самолёт шанба куни Нью-Деҳлидан Нью-Йоркка AI-101 рейси билан парвоз қилган.
Ҳаво кемаси бортида 253 нафар киши, хусусан 241 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Йўловчиларни ўз манзилига элтиб қўйиш учун Air India авиакомпанияси ҳудди шундай самолёт, техник мутахассислар ҳамда қўшимча экипаж аъзолари билан Мумбай шаҳридан юборган. Хабарларда қайд этилишича, воқеа Тошкент вақти билан эрталаб тахминан 5:00да юз берган. RTI ахборот агентлигининг хабар беришича, Тошкентда мазкур самолёт йўловчиларга барча зарур шароитлар яратилган.





