АсосийJamiyat

Тошкентда 475 та маҳалла раислари ҳамда 5 мингдан ортиқ маслаҳатчилар сайланади

Куни кеча фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Тошкент шаҳар комиссияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

 Унда жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган сайловни юқори савияда ўтказиш, жойларда Қонун устуворлигини таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди. Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизматида [url=http://toshkent.uz/]хабар берилишича, йиғилишда Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар ва туман кўмаклашувчи комиссияси ва ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарлари, ҳуқуқшунослари иштирок этди. Жумладан, шаҳар кўмаклашувчи комиссияси Республика ва туман кўмаклашувчи комиссиялари билан ҳамкорликда туманларда маҳалла фаоллари ҳамда туман ишчи гуруҳлари аъзолари иштирокида кенгайтирилган йиғилишлар, семинарлар, учрашувлар ўтказилди. Шаҳар комиссиясининг белгиланган режасига мувофиқ бу каби тадбирлар барча туманлар кесимида ўтказилади. Бўлажак сайлов натижаларига кўра пойтахтдаги 475 та маҳалла раислари ҳамда 5 мингдан ортиқ маслаҳатчилар муқобиллик асосда сайланиши лозим. Йиғилиш якунига кўра, кўрилган масалалар юзасидан  кўмаклашувчи комиссиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Бошқа янгиликлар