1 августдан «Самарқанд» халқаро аэропорти сунъий учиш ва қўниш йўлаклари участкаларининг капитал таъмиридан сўнг халқаро ва республика ичидаги парвозларни амалга оширишни бошлади.
Эслатиб ўтамиз, Самарканд ҳаво бандаргоҳи 1 дан 31 июлга қадар рейсларни амалга ошириш учун ёпилганди.
Сунъий учиш ва қўниш йўлаклари участкаларининг капитал таъмири бўйича ишчи лойиҳа «AERO-YO‘L LOYIHA» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган, таъмирлаш ишларини автомобиль йўллари Давлат қўмитасининг Самарканд йўл-линия эксплуатация унитар корхонаси ҳамда «New Tech Samarkand» МЧЖ бажарди.
Барча таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда юқори сифатларда амалга оширилди. Бугун «Самарқанд» аэропорти Россиянинг «UTair» авиакомпаниясининг самолётини қабул қилди.





