АсосийJamiyat

Гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланган адвокат қўлга олинди

Самарқанд вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан адвокат Ш.Эшбековнинг гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш каби жиноий фаолиятига барҳам берилди.

Жумладан, ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларини сотишни ўзига касб қилиб олган Ш.Эшбеков жиноий шериги Г.Бовшиков билан 89,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 800 АҚШ долларига сотган вақтда ушланган. Тергов давомида Ш.Эшбековнинг адвокат бўлиб фаолият юритиши аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон республикаси Бош прокуратураси [url=http://prokuratura.uz/index.php?lang=oz]хабар беради.

Шунингдек, адвокатнинг хизмат хонасидан 236,24 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Вилоят прокуратураси томонидан қўзғатилган жиноят ишининг тергов натижасига кўра, суд ҳукми билан Ш.Эшбеков ва Г.Бовшиков Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар