Актриса Жамила Ғофурова хонандалик фаолиятини бошлади.
У янги қўшиғига клип суратга олдирди.
"Ўнгга қараб, чапга қараб" деб номланган таронага ишланган клип режиссёри Сардор Аҳмедов.
Клипда Жамила Ғофурова бир неча образларда намоён бўлади.
Маълумот учун, бу Жамила Ғофурованинг биринчи қўшиғи эмас. Аввалроқ Жамила хонанда Даврон Эргашев билан "Бидир-бидир" деб номланган дуэт куйлаган эди. Мазкур дуэтга клип ҳам суратга олиниб, мухлислар эътиборига ҳавола этилган эди.






