Истанбулда кўтарилган кучли довул ва ёмғир оқибатида бир неча киши жабрланди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Авиалайнер кучли ва йирик дўл оқибатида Истанбул шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Хабар қилинишича, самолёт парвоз қилаётган вақтда гольф коптокчаси ҳажмидаги дўл учувчилар кабинаси ойнасини синдирган.
27 июль, пайшанба куни Истанбул шаҳрида кучли довул кўтарилиб, ёмғир ёғди. Ёғингарчилик оқибатида кўчаларни, ер ости ўтиш йўлларини сув босди, дарахтлар ва бир нечта минорали кранлар ағдарилди, шу билан бирга Кючюкчекмеже туманидаги минора ҳам қулади.
Кучли довул оқибатида 10 га яқин одам жабрланди, уларнинг 2 нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилди.






