АсосийDunyo

​Болгарияда 40 та автомобиль иштирокида содир бўлган оммавий ЙТҲда 30 киши жабрланди

'​Болгарияда 40 та автомобиль иштирокида содир бўлган оммавий ЙТҲда 30 киши жабрланди'ning rasmi

Болгариянинг Ихтиман шаҳри яқинида 40 та автомобиль иштирокида содир бўлган оммавий ЙТҲда 30 киши жабрланди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Барча жабрланганлар касалхонага ётқизилди, уларнинг тўрт нафари жуда оғир аҳволда. Автомобиллар тўқнашувига қуюқ туман сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ҳукумат Ихтиман шаҳар ахлатхонаси ёнаётган ахлат тутуни ҳам кўришни қийинлаштиргани ҳақидаги маълумотни текширмоқда.

    Бошқа янгиликлар