Ирландиянинг TV3 телеканалида об-ҳаво маълумотини ўқиётган бошловчи Дерик Хартиганни жонли эфир пайтида шамол учириб юборди. Катта соябон остида турган бошловчи телетомошабинларга об-ҳаво маълумотини ўқиб бераётган эди. Бир муддатдан сўнг кучли шамол оқими уни четга улоқтириб юборди. Орадан саноқли дақиқалар ўтгач, Дерик яна кадрда пайдо бўлди. Унинг соябони эса синган эди. Мазкур ҳодиса акс этган видеони Хартиганнинг ўзи Youtube`га жойлади.
Студия бошловчилари мазкур ноқулай ҳолатдан мириқиб кулишди.






