АсосийSport

Ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг “Младость” клубига ўтди

'Ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Ғофуров Сербиянинг “Младость” клубига ўтди'ning rasmi

Ўзбекистонлик футболчи Ҳусниддин Ғофуров ўз фаолиятини Сербиянинг “Младость” клубида давом эттиради. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

22 ёшли футболчи 2013 йилдан буён Сербиянинг бошқа бир клуби – “Явор Матис” сафида тўп суриб келаётган эди. Ўтган мавсум якунига кўра, “Явор” Сербия Суперлигасида 16 жамоа орасида 8-поғонани эгаллаган эди. “Младость” эса 4-ўринни банд қилганди.

“Тўрт йил Иваницада ўйнаганимдан сўнг Лучанга кўчиб ўтишга қарор қилдим. Мен Сербиянинг кучли жамоаларидан бирига ўтганимдан ва мураббий Ненад Милованович билан ишлаш бахтига муяссар бўлганимдан бахтиёрман. Бизни қийин мавсум кутмоқда. Аммо бу қийинчиликларни енгиб ўта оладиган жамоамиз деб ўйлайман”, – деди ўзбекистонлик футболчи.

Маълумот учун, Ҳусниддин Ғофуров 1994 йил 29 июль куни Фарғонада таваллуд топган. Сербия чемпионатига йўл олишдан аввал ҳужумкор ярим ҳимоячи 2012–2013 йилларда Ўзбекистон Биринчилиги вакили – “НБУ-Осиё” шарафини ҳимоя қилган.

Ҳусниддин Ғофуров, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар термаси (U-17, U-19) ва Ўзбекистон олимпия термаси (U-23) сафида ҳам майдонга тушган.

Бошқа янгиликлар