Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вадим Афонин ўтган мавсум якунига кўра Россия биринчи дивизионига тушиб кетган “Обренбург” клубини тарк этиб, “Анжи” аъзосига айланди. Бу ҳақда “Оренбург” матбуот хизмати маълум қилди.
Вадим Афонин 2014 йилдан буён “Оренбург” шарафини ҳимоя қилаётганди. Уч мавсумда ярим ҳимоячи 87 ўйинда майдонга тушиб, 7 марта рақиблар дарвозасига гол урди.
Фаолияти давомида 29 ёшли футболчи “Трактор” (Тошкент, 2005), “Рубин” (Россия, 2006–2008), “Шўртан” (2009–2012), “Салют Белгород” (Россия, 2013) клубларида ҳам тўп сурган.
Маълумот учун, Вадим Афонин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 3 та ўйинда майдонга тушган.






