АсосийSalomatlik

​Cинашта амаллар дардингизга малҳам

'​Cинашта амаллар дардингизга малҳам'ning rasmi

АНГИНА ВА ФАРИНГИТ БЕЗОВТА ҚИЛСА

– Томоқни янги чиқарилган картошка суви билан чайқанг ёки картошкани қайнатиб, буғидан нафас олинг.

– Саримсоқни тозалаб, майда тўғранг ва ярим стаканини сирли идишга солиб, устидан асал қуйинг. Асал саримсоқни қоплаши керак. Кейин идишни 20 дақиқана пастроқ оловга қўйинг, мунтазам аралаштириб туриш керак. Бироз совигач, яна оловга қўясиз, қиём куйиб кетмаслиги учун аралаштириб туринг, унга озроқ сув қўшсангиз бўлади. Бу қиём йўтал қийнаганда, ларингит, тонзиллит ва фарингитда фойдали. Болаларга тузалгунча 1 чой қошиқдан, катталарга эса 1 ош қошиқдан ҳар соатда бериш мумкин.

– Томоқ касалликларининг олдини олиш учун томоқни кунига бир неча марта сабзи суви билан чайқаб туринг: ярим стакан янги сабзи сувига 1 ош қошиқ асал аралаштирилади.

– Ангина, шунингдек, шамоллаш ва гриппнинг биринчи белгилари пайдо бўлиши билан 2-3 бўлак саримсоқни қирғичдан ўтказиб, 1 стакан янги сабзи сувига аралаштиринг. 3 кун давомида кунига 2 маҳал, овқатланишдан 40 дақиқа олдин ичилади.

Ошқозон ости бези ёрдамга чорлаганда...

Панкреатит сурункали турга ўтган бўлса, касалликни даволаш ва тўқималарнинг тикланишини қўллаб-қувватлаш учун далачой, момоқаймоқ илдизидан; яллиғланишга қарши курашишда мойчечак, далачой, бўймодарондан; ҳазм жараёнини яхшилаш мақсадида баргизуб, алой, қора андиздан фойдаланиш мумкин.

Ушбу доривор ўсимликлар ошқозон ости бези яллиғланишини даволабгина қолмай, ўт пуфаги ишини яхшилайди, жигарни зарарли моддалардан тозалайди.

Ошқозон ости бези ишини яхшиламоқчи бўлсангиз, қуйидаги муолажалардан фодаланишингиз мумкин:

— 1 ош қошиқ майдаланган игир (аир) илдизини 1 стакан қайноқ сувга солиб, термосда 8-10 соат дамлайсиз. Сузиб, кунига 2 маҳал, овқатланишдан олдин 1 чой қошиқдан ичасиз. Муолажа муддати – 3 ҳафта.

— 1 чой қошиқ тиллабош (золототысячник)ни 1 стакан қайноқ сувга солиб, ярим соат дамланади. Кунига 3 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин стаканнинг учдан бир миқдорича ичилади. Муолажа муддати – 2 ҳафта.

— Кичикроқ термосга 300 мл қайнаган сув қуйиб, ичига 10 дона лавр барги солинади. Аралаштириб, бир сутка дамлаб қўйинг. Кунига 3 маҳал, овқатланишдан олдин 50 мл.дан ичилади. Муолажа муддати – 2-3 ҳафта.

Эслатма

Уй шароитида бирор муолажани қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!

Интернет материаллари асосида Севара Нишонова тайёрлади

Бошқа янгиликлар