Шу йилнинг 12–18 июнь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида футзал бўйича Level 2 лицензияси ўқув-курслари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур ўқув-курслар Марказий Осиёда ягона ОФК инструктори саналган ўзбекистонлик Аваз Максумов томонидан олиб борилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Level 2 лицензиясини олган мураббийлар кейинчалик Level 1 лицензияси учун ўқиши мумкин бўлади.






