Голландиянинг ПСВ клуби ҳимоячиси Эктор Морено “Рома” жамоаси аъзосига айланди. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.
29 ёшли футболчининг янги клуби билан тузган шартномаси 2020/21 мавсум охиригача мўлжалланган, дея хабар беради Рим клуби расмий сайти. Шартноманинг молиявий шартлари ҳозирча сир тутилмоқда.
Морено голланд жамоаси шарафини 2015 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётган эди.






