Душанба куни Эгей денгизида содир бўлган кучли зилзила оқибатида инсонлар ҳалок бўлди.
Энг кучли зилзиланинг магнитудаси 6,3 баллни ташкил қилди.
Европа сейсмологик марказининг маълумотларига кўра, эпимарказ 9 километр чуқурликда юз берган. Оролда ўнлаб уйлар вайрон бўлган, йўлларда ҳаракат тўхтаган. Аҳоли қутқарув хизматидан ҳеч қандай огоҳлантириш олмаганини таъкидламоқда.
Зилзилани Истанбул, Измир ва Туркия ғарбидаги бошқа шаҳарларда ҳам ҳис этишган.






