АсосийDunyo

​Жиноятчи экскаватор ёрдамида банкоматни ўмармоқчи бўлди (Видео)

'​Жиноятчи экскаватор ёрдамида банкоматни ўмармоқчи бўлди (Видео)'ning rasmi

АҚШнинг Мэриленд штатидаги кузатув камералари оғир қурилиш экскаватори ёрдамида банкоматни ўмармоқчи бўлган жиноятчининг ҳаракатларини видеога олди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Мазкур воқеа акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Нашрнинг хабар беришича, жиноятчи экскаваторни ўғирлаб, Форествилль шаҳридаги Америка Банки томон йўл олган. У экскаватор чўмичи билан банкоматни бузишга ҳаракат қилганига қарамай, ўз ниятига ета олмаган.

Маҳаллий полициянинг маълумот беришича, бу ўғирликнинг ўзига хос усули экан. Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари видеода юзи аниқ кўринган омадсиз ўғрини қидирмоқда.


Бошқа янгиликлар