Украина пойтахти Киев шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳудудида портлаш бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Мазкур ҳодиса ҳақида полиция спикери Оксана Блищик Facebook саҳифасида хабар қолдирди. Портлаш оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Полиция матбуот хизматининг маълумот беришича, Киев марказида жойлашган элчихона ҳудудида портлаш юз бергани ҳақида полиция навбатчилик қисмига хабар берилган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари текширув натижасида элчихона ҳудудига кимдир номаълум портловчи қурилмани ташлаганини аниқлади. Айни пайтда воқеа жойида терговчилар ишламоқда.






