АсосийSport

Ўзбекистон термаси рақиби — Сурия ўртоқлик ўйинида Япония билан дуранг ўйнади

'Ўзбекистон термаси рақиби — Сурия ўртоқлик ўйинида Япония билан дуранг ўйнади 'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳидаги гуруҳдоши – Сурия термаси ўртоқлик ўйинида Япония билан ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Беллашувнинг 48-дақиқасида Мадрик Мардикян ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Ясуюки Конн мувозанатни тиклади.

Аввалроқ Айман Ҳаким бош мураббийлигидаги Сурия терма жамоаси Мускат шаҳрида Уммон билан ўртоқлик ўйини ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнагани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Сурия 8 очко билан 4-ўринда бормоқда. Япония 16 очко билан худди шунча очкога эга бўлган Саудия Арабистонидан яхшироқ тўплар нисбати билан “B” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Бошқа янгиликлар