АсосийЖиноят

Пора олаётган адвокатлар ушланди

Бир адвокат 3700 доллар, бошқаси эса 60 миллион сўм олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга тушди.

'Пора олаётган адвокатлар ушланди'ning rasmi

Тошкентда фаолият юритувчи адвокат Пискентлик фуқарога суддаги “танишлари” орқали ёрдам беришни ваъда қилиб, ундан 3700 доллар олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Унга Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора олишга оид моддалари билан иш қўзғатилди.

Худди шундай ҳолат Сурхондарёда ҳам кузатилди: Деновлик адвокат фуқародан жиноят ишида енгил жазо тайинлаш эвазига 60 миллион сўм олаётганида қўлга олинди.

Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳар икки ҳолат бўйича т ҳаракатлари дав этмоқда.

    Бошқа янгиликлар