АсосийЖиноят

Тошкентда сохта “хавфсизлик ходими” фош этилди

Ёлғон ҳужжатлар билан ДХХ ходими сифатида ўзини таништирган фирибгар ушланди.

'Тошкентда сохта “хавфсизлик ходими” фош этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Якассарай туманида ДХХ ва ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Lacetti автомобилини бошқариб кетаётган фуқаро Д.О. тўхтатилди.

У ўзини Давлат хавфсизлик хизмати ходими деб таништириб, сохта гувоҳнома кўрсатди ва инспекторларни чалғитишга уринди. Бироқ текширувлар унинг ёлғонини фош этди.

Маълум бўлишича, 32 ёшли Д.О. илгари ҳам фирибгарлик қилган, турли вазирлик ва идораларда ишлашини даъво қилиб, сохта гувоҳномалар орқали шахсий манфаатларини кўзлаган.

Судда у қилган ишидан афсусдалигини билдирган. Д.О. Жиноят кодексининг 228-моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ойга колония-посёлкага ҳукм қилинди.

    Бошқа янгиликлар